Қашқадарё вилоятида директор ўқувчиларни калтаклаган видео тарқалди
Интернетда Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирининг директори икки болани бошига ураётгани акс этган видео пайдо бўлди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 2023 йил 13 январь куни Яккабоғ туманидаги 80-сонли мактабда содир бўлган.
Мактаб директори T.A. 6-синф ўқувчисини уриб, синфдаги парталарни синдиришга урингани учун танбеҳ берган, – дейилади хабарда.
Яккабоғ тумани ИИБ томонидан директорга нисбатан терговга қадар текширув бошланди.
Улашиш:
Шарҳлар