Қашқадарё вилоятида саксовулни ноқонуний кесган уч нафар фуқаро жаримага тортилди
Қашқадарё вилояти экология бошқармасининг Муборак тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан экологик рейд ўтказилди. Тадбир давомида «Истиқлол» маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларини бузиш) билан баённомалар тузилди.
Ҳар бир қонунбузарга нисбатан 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жами 4 миллион 950 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди.
Шарҳлар