Қашқадарёда чет эл компанияси 560 та дарахтни рухсатсиз кўчириб ўтқазиши натижасида уларнинг зарарлангани аниқланди

Источник: управление экологии Кашкадарьинской области

9 январь куни Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Касби туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, Назартепа маҳалласида дарахтлар оммавий равишда бошқа жойга кўчирилаётгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Воқеа жойига етиб келган инспекторлар “Индорама Агро” МЧЖ хорижий корхонаси рухсатсиз турли диаметрдаги 560 туп дарахтни кўчириб ўтказганини ва бу уларнинг зарарланишига олиб келганини аниқлади.

Натижада ўсимликлар дунёсига 2 миллиард 824 миллион 495 минг сўм зарар етказилди.

Экологлар тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.