Қашқадарёда илк бор “туристик маҳалла” мақоми берилди
Ҳисор тоғ тизмаси этагида жойлашган Шаҳрисабзнинг Мираки қўрғони сайёҳлик маҳалласи мақомини олди.
Шаҳрисабзнинг “ИҲТ 2024 туристик пойтахти” деб тан олиниши доирасида Қашқадарёда вилоятида илк “сайёҳлик маҳалласи” пайдо бўлди.
Бу ерда санаторийлар, курорт зоналари фаолият кўрсатмоқда, янги мақом туфайли Миракида замонавий сайёҳлик иншоотлари пайдо бўлади, инфратузилма яхшиланади, энг муҳими, янги иш ўринлари яратилади.
Улашиш:
Шарҳлар