Астанада Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади
15—17 ноябрь кунлари Астана шаҳрида Марказий Осиёнинг етакчи тадқиқот ва таҳлилий ташкилотларини бирлаштирган йиллик мулоқот платформаси ҳисобланган Central Asian Think Tanks Forum бўлиб ўтади.
Форум ташкилотчиларининг сўзларига кўра, муҳокама мавзулари биринчи навбатда Марказий Осиёда деколонизация жараёни ва деколониал нарративларни тарғиб қилишнинг аҳамияти каби масалаларнинг (Украинада уруш бошланиши билан) дорлзарб бўлиши билан боғлиқ жамиятдаги фикрларнинг қутбланиши (камида Россия оммавий ахборот воситалари тарғиботи таъсирида) ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини қамраб олади.
“Украинадаги уруш Марказий Осиё давлатларининг мустақил сиёсатга қизиқишини оширди, жумладан, турли минтақавий ва халқаро ўйинчилар иштирокида ташқи сиёсатнинг янги векторини излашдан хабардор қилди”, – дейди ташкилотчилар.
Муҳокамалар Украинадаги урушнинг Марказий Осиё мамлакатларига таъсири ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланади.
“Умид қиламизки, Форум Марказий Осиёдаги тадқиқот ва таҳлилий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган, шунингдек, жамоатчилик эътиборини таҳлилий тадқиқотларга жалб этадиган ва бу муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшаётган тажриба ва экспертлар фикрларини алмашиш учун доимий фаолият юритувчи Марказий Осиё платформасига айланади ”, – дейди ташкилотчилар.
Тадбир Марказий Осиёдан таклиф этилган таҳлил марказлари вакиллари учун ёпиқ форматда ўтказилади.
Форумнинг дастлабки икки кунида барча учун панелли муҳокамалар ва меҳмон маърузаларининг жонли эфири ташкил этилади. Сеансларнинг видеоёзувларини Paperlab YouTube каналида кўриш мумкин бўлади.
Форумнинг биринчи кунида “Украинадаги урушнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун иқтисодий оқибатлари” мавзусидаги панель муҳокамаси бўлиб ўтади. Унда таниқли экспертлар, жумладан, Айман Турсинхон (EXIMAR Foresight, Қозоғистон), Юлий Юсупов (Иқтисодий ривожланиш маркази, Ўзбекистон), Ўктам Жумаев (IRSHAD Consulting, Тожикистон) ва Канат Тилекеев (Марказий Осиё университети, Қирғизистон) чиқиш қилади. Мунозарани Шолпан Айтенова (Zertteu Research Institute, Қозоғистон) олиб боради.
Биринчи куннинг иккинчи ярмида “Марказий Осиёда минтақавийлашувнинг ташқи контурлари” мавзусидаги панель муҳокамаси бўлиб ўтади. Унда Айжан Шаршенова (Crossroads Central Asia, Қирғизистон), Жумабека Сарабек (сиёсатшунос, Қозоғистон) ва Марат Мамадшоевнинг (IWPR Central Asia, Тожикистон) чиқишлари бўлади. Мунозарани Анастасия Решетняк (Paperlab, Қозоғистон) олиб боради.
Биринчи кун Татьяна Шевченконинг (Factum Group, Украина) “Украина Россия тажовузкорлиги контекстида: жамият ва жамоатчилик фикрини ўзгартириш жиҳатлари” мавзусидаги маърузаси билан якунланади.
Форумнинг иккинчи кунида “Уруш ва Марказий Осиё келажаги экспертларнинг баҳоларида” Paperlab тадқиқотининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Сўнгра “Марказий Осиёдаги деколонизация жараёнига урушнинг таъсири” мавзусидаги панель муҳокамаси бўлиб ўтади. Унда Эльмира Ногойбоева (Esimde, Қирғизистон), Галим Жусупбек (Сулаймон Демирел университети, Қозоғистон), Айнаш Мустояпова (E.A. Букетов номидаги Қарағанда университети, Қозоғистон) ва Сайфулло Мулложанов (Тожикистон Миллий университети, Тожикистон) каби таниқли тадқиқотчилар иштирок этади. Муҳокама Асел Доолоткелдиева (Жорж Вашингтон университети, Қирғизистон) томонидан бошқарилади.
Куннинг иккинчи ярмида “Марказий Осиёдаги уруш рефлексияси ва жамоатчилик фикри” мавзусида суҳбат бўлиб ўтади, унда Дархан Омирбек (Озодлик радиоси, Қозоғистон), Касиет Исманова (Central Asia Barometer, Қирғизистон), Элнура Казакбоева (Evidence CA, Қирғизистон) ва Андрей Ткаченко (Назарбаев университети, Қозоғистон) сўзга чиқади.
Иккинчи куннинг охирида Наталья Ли (IWPR Central Asia, Қирғизистон) “Қирғизистонда деколонизация ва Россия тарғиботи” мавзусидаги IWPR тадқиқотини тақдим этади.
Шарҳлар