ATECA Hotels компанияси Grand Chortoq Wellness Retreat курортини бошқариш бўйича келишувни имзолади
ATECA Hotels компанияси “CHORTOQ RESORT” МЧЖ ҚК билан Ўзбекистондаги иккита меҳмонхона ва кенг кўламли хизматларга эга “Grand Chortoq Wellness Retreat” меҳмонхонасини бошқариш бўйича шартнома тузди. 60 гектар ўзлаштирилмаган ерга ёйилган ушбу кўп мақсадли лойиҳа Фарғона водийсининг Наманган вилоятидаги Чортоқ туманидаги гўзал Чортоқсой дарёси бўйида ёйилган (бу масштабда 112 та футбол майдони сиғиши мумкин) ва ривожланишнинг ана шундай босқичида турибдики. курорт очилишининг биринчи босқичи 2022 йил декабрига мўлжалланган.
“CHORTOQ RESORT” МЧЖ ҚК эгалари жаноб Боҳодир Абдураимов ва жаноб Сардар Вали билан шартнома имзолаш чоғида жаноб Мишель Нобле (ATECA Holding ижрочи раиси) шундай деди: “Биз афсонавий Г Grand Chortoq Wellness Retreat меҳмонхонасини бошқаришни ATECA HOTELS компаниясигага ишониб топширган “CHORTOQ RESORT” МЧЖ ҚК дан чексиз миннатдормиз. ушбу лойиҳа ғайриоддийажойиб жойда кўплаб объектлар ва турли хил турар жой вариантларини ўз ичига олади. Бу табиий гўзаллик, бой маданият ва тарих билан ўралган ноёб меҳмонхона брендлари рўйхатини кенгайтиришдек стратегик мақсадимизга тўлиқ мос келади. Битимнинг имзоланиши биз учун бурилиш нуқтаси бўлиб, ҳам Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳаси ривожини, ҳам брендимизга бўлган катта қизиқишни намойиш этади”.
Grand Chortoq Wellness Retreat by ATECA ўзининг бой тарихи ва ажойиб жойлашувидан илҳом олиб, ўз меҳмонларига юқори малакали мутахассислар томонидан яхлит муолажалар ақл, тана ва руҳни тўлиқ ёшартирадиган ажойиб тажрибани тақдим этади. Бу ерда меҳмонлар ҳақиқий ғайриодатийликни бошдан кечиришлари ва етакчи шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларининг профессионал назорати остида ажойиб саломатлик ва дам олиш оламига олиб боришлари мумкин.
Жаноб Боҳодир Абдураимов ўз сўзида: “Чортоқнинг бебаҳо ўтмиши мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган ҳолда, Grand Chortoq Wellness Retreat билан бизнинг мақсадимиз – энг талабчан маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар ташриф буюрадиган энг юқори халқаро стандартларга мувофиқ дам олиш ва даволаниш учун ноёб курорт яратиш эди. Бизнинг лойиҳамиз меҳмонларга келишдан то жўнашгача унутилмас таассурот қолдиришга мўлжалланган ва жаноб Мишеля Нобле бошчилигида ва унинг узоқни кўрадиган қарашлари билан ATECA HOTELS бизнинг умумий муваффақиятимизга ҳисса қўшиш учун идеал ҳамкоримиз бўлишига шубҳа қилмаймиз. Дам олиш масканининг энг муҳим НСТларидан (ноёб сақдо таклифларидан) бири минералларга бой термал сувнинг кўп асрлик табиий манбасининг мавжудлигидир. 1960-йилларда Чортоқ санаторийси шифобахш минерал сувлар ва лой билан юқори самарали даволаниши билан жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган. Муҳташам тоғлар ва водийлар билан ўралган Grand Chortoq Wellness Retreat дам олиш, саломатлик ва ҳордиқ чиқариш соҳасида янги уфқларни очади”,- деб айтди.
Бетакрор ёввойи табиат қўйнида жойлашган кўп мақсадли курорт, бу ажойиб ҳудуднинг ноёб муҳити ва меросининг ажойиб бирлашувини намоён этади намоён этади. Мажмуа юқори стандартларга жавоб берадиган (жами 146 хона) премиум классдаги хоналар, люкслар, қароргоҳлар, бунгалолар ва ҳашаматли виллаларга эга иккита ажойиб меҳмонхонани фахр билан тақдим этади. Жаҳон андозалари даражасидаги муассасалар қаторига ультра замонавий тиббий ва реабилитация маркази, физиотерапия маркази, курорт ва фитнес маркази, дам олиш ва маданият маркази, жакузили очиқ бассейн, кондиционерлашган отхонали от миниш маркази, кенг очиқ ва ёпиқ от спорти ареналари, табиий кўл остидаги сув спорти, балиқ овлаш, баскетбол, волейбол ва теннис, бильярд заллари, ёпиқ спорт турлари (пинг-понг, стол ўйинлари), терренкур ва скандинавча юриш йўллари, ёзги айвонлар, ичимлик суви билан фавворалар, болалар учун болалар майдончаси, рақс павильлни, савдо пассажи, учрашувлар ва тадбирлар майдони, автотураргоҳ ва бошқа қулайликлар киради.
Бу сокин бурчак ўз ташриф буюрувчиларга халқаро ва маҳаллий ресторанларнинг ажойиб танловини ва уларнинг пазандалик концепцияларини таклиф этади, улар орасида парҳез таомларидан тортиб, ҳақиқий этник ресторангача, фре- бар, қаҳвахоналар, барбекю билан пикник зоналари, 24 соатлик ресторан, лаунж-кафе, спорт -бар ва хоналарга хизмат кўрсатиш мавжуд.
“ATECA HOLDING” компанияси ижрочи директори ва бош менежери Каримов Камолиддин: “Ўзбекистоннинг энг ноёб гўшасида жойлашган Grand Chortoq Wellness Retreat мажмуасини бошқаришда “ Chartaq Resort ” МЧЖ ҚК билан ҳамкорлик қилиш биз учун катта шарафдир. ATECA компаниясида биз меҳмонларга бизнинг жипс, ихтимослашган ва дунёга маълум жамоамиз ҳаётга татбиқ этишга тайёр энг беқиёс тажриба, ноёб қулайликлар ва ўзига хос хизматларни тақдим этиш учун эгалари билан қўлни қўлга бериб ишлашга интиламиз”, -дея таъкидлади.
Шарҳлар