Атирау областида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Йўл-транспорт ҳодисаси бир кун аввал республика миқёсидаги Ақтобе-Атирау-Астрахан йўлида содир бўлган, деб ёзади AtyrauPress.
“20 январь куни соат 16:30 атрофида «Ақтобе-Атирау-Астрахан» автомобиль йўлининг 659-километрида “ Chevrolet Cobalt русумли автомашинани бошқараётган Ўзбекистон фуқароси бошқарувни йўқотиб, Mercedes Benz Actros юк машинаси билан тўқнашган. Натижада Chevrolet Cobalt русумли автомашинада бўлган йўловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган”, — дейилади область йўл патрулининг хабарида.
Автомобилдаги икки йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Улашиш:
Шарҳлар