Қатор вилоятларда картошка, пиёз ва сабзи нархи ошди

Фото: rawpixel.com

Ўтган ҳафта билан солиштирганда Наманганда картошка, бир қатор вилоятларда пиёз, Андижон, Фарғона, Наманган, Навоий, Гулистон ва Жиззахда сабзи қимматлашган.

Термизда шакар 20 000 сўмга етди (ўтган ҳафтада 11 000 сўм эди). Тошкент, Нукус ва Фарғонада гуруч нархи арзонлашди.

Тухум ва пахта ёғи каби маҳсулотлар нархи кўпчилик жойларда арзонлаган, бироқ айрим ҳудудларда ўзгаришсиз қолган.

Тошкентда мол гўшти 80 минг сўмдан 65 минг сўмга тушди, қўй гўшти эса 95 минг сўмдан 110 минг сўмга ошди.

Мол гўшти Қаршида 5000 сўмга қимматлаган (ўтган ҳафтада 75 минг сўм эди), Самарқандда эса 13 минг сўмга арзонлашган (ўтган ҳафтада 78 минг сўм эди).

Қўй гўшти Қаршида 5 минг сўмга кўтарилган (ўтган ҳафтада 85 минг сўм эди), Самарқандда 17 минг сўмга (ўтган ҳафтада 87 минг сўм эди), Термизда эса 10 минг сўмга арзонлаган (ўтган ҳафтада 95 минг сўм эди).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.