Автобус ҳайдовчилари жамоат жойидаги низо сабабли 7 суткага ҳибсга олинди

Источник: соцсети

Ижтимоий тармоқларда «Тошшаҳартрансхизмат» 1-автобус паркининг 28-сонли ва «Автосантранс-сервис» хусусий корхонасига қарашли 155-сонли автобус ҳайдовчилари ўртасидаги можаро акс этган видео пайдо бўлди. Ҳайдовчилар 7 суткага ҳибсга олинди, дея хабар беради пойтахт судларининг матбуот хизмати.

Воқеа 28 февраль куни тахминан соат 11:30 да содир бўлган. Суд мажлисида маълум бўлишича, ҳайдовчилар Яшнобод тумани Иззат кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида бир-бирига йўл бермай, сўнг 76-сонли автобус бекатида тўхтаб, жанжал бошлаб, бир-бирини ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузган.

Жиноят ишлари бўйича туман суди ҳайдовчиларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топиб, уларга 7 суткалик қамоқ жазосини тайинлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.