Автобус ишлаб чиқариш ҳажми ошди, электромобиль импортчи 

Фото: podrobno.uz

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида жами 25 дона автобус ишлаб чиқарилган бўлса, шу давр мобайнида хориждан қиймати 44,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 594 дона электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати ёзмоқда.

Хабарга кўра, “автобус ишлаб чиқариш 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,6 % га ошган”.

Шунингдек, мамлакат энг кўп яъни 1577 та электромобилларни Хитойдан импорт қилган. Қолган 8 донасини БААдан ва 9 донасини бошқа давлатлардан харид қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.