БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин
15 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйнайди, деб ёзади “Оламспорт”.
БАА терма жамоаси Ўзбекистонга 4 йўқотиш билан келаётгани ҳақида хабар берилди. 4 футболчидан бири Фабио Де Лимадир. “Ал Васл” клуби футболчиси 2013 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлган ва бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани маълум бўлган.
Шу боис Фабио ҳеч қачон Ўзбекистонга учиб келмайди. Ўз вақтида “Насаф” ОЧЛда “Ал Васл”ни қабул қилган ва Де Лима Қаршига келмаганди. Яқиндагина “Ал Васл” “Пахтакор”га қарши ўйнади, тушунганингиздек Фабио келмади. У 15 октябрь кунги баҳсни ҳам БААдан туриб томоша қилади.
Улашиш:
Шарҳлар