Санкт-Петербургда ўзбекистонлик йигит таъмирлаш ишлари чоғида 3-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак турар жойнинг учинчи қаватидан тушиб кетди, деб хабар бермоқда “78.ru”. У хонадонлардан бирининг балкони таъмирлаётган эди.
Ҳодиса 23-сентябрь, душанба куни Пограничная кўчасидаги 15-уйда юз берган. Уй эгаси ўзбекистонлик йигитни ёрдам бериш учун бир неча марта таклиф қилган. Балконда ишлаш чоғида 26 ёшли йигит мувозанатни йўқотиб, пастга тушиб кетган ва ҳалок бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар