Банан ва цитрус мевалари импорти божхона тўловларидан озод қилинди
2022 йил 1 майга қадар бир қатор товарлар божхона тўловларидан озод қилинди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда шу ҳақда сўз боради.
Хусусан, қуйидагилар божхона тўловларидан озод этилди:
– бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
– янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
– янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
– янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
– янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
– киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.
Шунингдек, қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шарҳлар