Барча мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари жорий этилади

парты
Фото: lixma

Ўзбекистондаги ҳар бир мактабда (9-синфдан бошлаб) ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилади, дея хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.

Бу икки босқичда амалга оширилади:

биринчиси – 2024/2025 ўқув йилида 2530 та мактабда;

иккинчиси – 2025/2026 ўқув йилида 2536 та мактабда.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли қарор қабул қилди.

Айни пайтда Ўзбекистондаги 56 та мактабда ҳарбий-ватанпарварлик тўгараклари фаолият кўрсатмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.