Бахтиёр Саидов Россия Федерациясининг Тошкентдаги Элчихонасига борди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Москвадаги “Крокус Сити Ҳолл” мажмуасида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Россия Федерациясининг Тошкентдаги Элчихонасига борди.
«Зўравонлик ва терроризмни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди ва уларнинг барча кўринишларини кескин қоралаймиз», – дейилади хабарда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси номидан ҳалок бўлганларнинг барча яқинлари ва Россия халқига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирилган.
Улашиш:
Шарҳлар