Наврўз байрами арафасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилади
Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
«Деҳқон бозорлари 21 март куни ҳам ишлайди», – дейилади хабарда.
Байрам кунлари фаолият олиб борувчи бозорлар қуйида:
➖Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ,
➖Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ
➖Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ
➖Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ
➖Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ
➖Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ
➖Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ
➖Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ
➖Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ
➖Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ
➖Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ
Дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрамона маданий дастурларини ташкилллаштириш ҳам режалаштирилган.
Шарҳлар