Бекзод Абдураҳмонов Олимпиадада Ўзбекистон учун тўртинчи медални қўлга киритди
Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. У шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди, дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси.
Бу босқичда Абдураҳмоновга 2019 йилги ЖЧ совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални қўшиб қўйди.
Жнди Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида иккита олтин ва иккита бронза медали мавжуд.
Улашиш:
Шарҳлар