Беларусь президенти Ўзбекистонни Қозоғистонда юз берган воқеалардан хулоса чиқаришга чақирди

Источник: Василий Федосенко / Reuters

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни Қозоғистондаги воқеалардан хулоса чиқаришга чақирди. Унинг фикрича, Қозоғистонда экстремистларнинг мақсади давлат тўнтаришини амалга ошириш учун тартибсизликни, қардошлар урушини келтириб чиқаришдан иборат бўлган, деб ёзади “Спутник” нашри.

“Бизнинг хулосамизга кўра, Қозоғистон ва Қирғизистонга энг яқин қардош ҳалқлар сифатида ушбу муаммони биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилиб кўриши керак”, – дейди у.

«Юқорида айтилган, дарслардан бошқа республикалар ва мени кечирасиз, биринчи навбатда, Ўзбекистон хулоса чиқариб олиши керак. Бизнинг маълумотимизга кўра, уларнинг назарлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам қаратилган», — дея қайд этди Лукашенко КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида.

Шунингдек Лукашенко КХШТга аъзо давлатлар етакчиларини Тожикистон ҳақида музокаралар ўтказишга ҳам чақирди. Унинг фикрича, республикага “кўмак, шу жумладан ҳарбий техник кўринишидаги кўмак зарур”.

Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Токаев  мамлакатда юз берган воқеани Алма-Ата фожиаси деб атади. У КХШТ Кенгаши йиғилишида сўзга чиқар экан, бу Қозоғистонга қарши қаратилган террорчилик уруши ва 30 йиллик мустақил турмуш тарихидаги энг оғир инқироз эканини таъкидлайди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам бўлиб ўтган воқеаларга ўз баҳосини берди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар ёнилғи нархи ошиши сабабли стихияли акция бўлмаган. Путиннинг фикрича, вазиятдан деструктив ички ва ташқи кучлар фойдаланиб қолган.

«Биз Қозоғистонда айнан халқаро террорчиликнинг тажовузини кузатяпмиз. Чет элдаги марказларда тайёргарликдан ўтган ва сайёрамизнинг “қайноқ нуқталари”даги жанговар ҳаракатларда тажрибаси бор бу қуролли кишилар тўдаси қаердан пайдо бўлди?» — деди Путин КХШТнинг навбатдан ташқари сессиясида чўзга чиқар экан.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари янги йилнинг илк кунларида бошланди – мамлакат ғарбида жойлашган Жанаозен ва Актау шаҳарларининг аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқишганди.

Sputnik нашрининг маълумотларига кўра, кейинчалик намойишлар бошқа шаҳарларга, шу жумладан Алма-Атага ҳам тарқалган. Бу ерда талончилик бошланган, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилган, қурол-яроғларни тортиб олган.

Бунга жавобан ҳокимият бутун мамлакат бўйлаб 19 январга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилган ва контртеррористик тадбирларни бошлаган.

БМТ тарқатган маълумотларга кўра, Қозоғистондаги намойишлар давомида 1 мингга яқин киши жароҳатланган. Республика ИИВ маълумотлари бўйича 17 нафар куч ишлатар идора ходимлари ҳалок бўлган, 1,3 мингдан ортиқ киши жабрланган.

5 январь куни эрталаб президент Қасим-Жомарт Токаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва Хавфсизлик кенгашига раҳбарликни ўз қўлига олди.

Биринчи йиғилишда у Қозоғистондаги вазиятни давлатнинг яхлитлигига болта уруш сифатида баҳолаган ва “террорчилик таҳдидини енгиш учун” КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилганини маълум қилган.

КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши вазиятни барқарорлаштириш учун Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида қарор қабул қилган. Улар маъмурий ва дипломатик биноларни қўриқлайди ва маҳаллий ҳарбийларга тартибни сақлашда кўмаклашади.

7 январь куни Токаев террорчилар, шу жумладан хориждан келган террорчилар қаршилик кўрсатишда давом этаётганини билдирди ва қуролни топширмаганларни йўқ қилишга ваъда берди. Бундан ташқари, президент фуқароларнинг тинч шаклда ифодаланган талаблари тингланишини қайд этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.