Бемор болаларда кохлеар имплантация операциялари бепул ўтказилади

Фото: Sara D. Davis / AP Images for UNC Health Care

Қонунчиликка кўра, кохлеар имплантация операциялари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилади. Бу ҳақида Huquqiy axborot телеграм канали маълум қилмоқда.

«Бемор болалар учун кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва операциядан кейинги реабилитация тадбирлари бепул амалга оширилади», – дейилади хабарда.

Шунингдек, имплантатлар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.

Боланинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлар бепул имплантат ҳисобига операция учун навбат кутишни исташмаса, имплантатни ўзлари сотиб олишлари мумкин.

Аввалроқ, «Кохлеар имплантация операцияси қандай беморларда бепул ўтказил»иши ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.