Ижодий ёндашув: назария ва энг яхши амалиёт

Ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ёритишда ностандарт ечимлар ва воситалар. Ушбу мавзу бўйича Бухоро шаҳрида Қашқадарё, Самарқанд ва бухоролик журналист ва блогерлар учун www.anhor.uz томонидан тренинг машғулотлари бошланди.

Унда ушбу соҳада тажрибага эга ва янги кириб келган ёш ва талабчан журналист ва блогерлар иштирок этишмоқда.

Тренингдан кўзланган асосий мақсад ҳудудларда ижтимоий, маънавий ва сиёсий жараёнларга тўғри ва ҳолис ёндошишни шакллантириш, давлат тузилмалари ва фуқаролар билан ишлашда ё у, ё бу тараф манфаатларини, уларнинг мурожаатлари билан ишлашда касб этикасига алоҳида аҳамият қаратишни тақозо эташига оида маълумотлар малакали тренерлар томонидан асосли маълумотларга таянилган ҳолда тушинтирилмоқда.

Тренинг дастури қизиқарли мавзуларни қамраб олган. Ахборотга кириш, Тақиқланган ахборотларни текшириш, Нафрат тили, Аудиторияни бошқариш, мавзуларни ёритишда Ижодий ёндашув: назария ва энг яхши амалиёт (best practice). Ушбу мавзуларни малакали медиатренерлар Лола Исламова, Нигора Акилова, Ақида Махирова ва медиаюрист Мадина Турсуновалар иштирокчиларга журналистча қараш ва оддий фикрлаш билан тушинтирмоқда.

Тренинг машғулотлари давомида иштирокчиларнинг салоҳиятларини синаш мақсадида гуруҳларда ишлаш, амалий машғулотлар ҳам ташкил этилмоқда. Ушбу жараён Бухоро шаҳрида 3 кун мобайнида давом этади.

Бобур Каримов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.