“Бэтмен бошланади” фильмининг актёри Том Уилкинсон 75 ёшида вафот этди

Фото: news.sky

Оскарга номзод бўлган британиялик актёр, “Тўлиқ Монти” ва “Бэтмен бошланади” фильмларидаги роллари билан танилган Том Уилкинсон 75 ёшида вафот этди.

Деярли ярим аср давом этган муваффақиятли фаолияти давомида Уилкинсон кўплаб актёрлик мукофотлари, шунингдек, иккита Оскар номинациясини қўлга киритган.

Sky News нашрининг ёзишича, «Уилкинсон шанба 30 декабрь куни тўсатдан вафот этган. У ўша пайтда рафиқаси ва оиласи билан уйда бўлган, унинг вафотини катта қайғу билан эълон қиламиз», дейилади унинг оиласи баёнотида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.