«Бир марталик моддий ёрдам пули» ортида яширинган жиноят фош этилди
Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 35 ёшли (аёл) О.С. ИИОга мурожаат қилиб, номига номаълум сабабларга кўра 15.970.000 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 23 ёшли (аёл) Р.М. содир этганлиги аниқланган.
«Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, (аёл) Р.М., жабрланувчи (аёл) О.С.га ўзини «Мақсуда» деб таништириб, маҳаллада ишлашини ҳамда бир марталик моддий ёрдам пули олишда ёрдам қилишини айтиб, (аёл) О.С.нинг банк мобил иловаси орқали 15.970.000 сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида ўзининг банк картасига ўтказиб олган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар