Биринчи ярим йилликда бюджетга 592,5 миллиард сўмлик зарар етказилди

Фото с сайта UzReport.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг бошлиғи Акмал Бурхонов “Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари ва халқаро имижига зарар етказувчи жиноятларни текшириш натижалари таҳлили” ни тақдим этди. Унга кўра, жорий йилнинг олти ойида 2544 мансабдор шахсга нисбатан коррупция бўйича 1676 та жиноят иши текширилиб, судга топширилган. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Таҳлилларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг -107, Халқ таълими вазирлигининг -74 , давлат корхоналарининг – 69, банкларнинг – 66 , Мактабгача таълим вазирлигининг -64 , Транспорт вазирлигининг -55 , Энергитака вазирлигининг -32., Сув хўжалиги вазирлигининг -26 , Меҳнат вазирлигининг -26-,  Кадастр агентлигининг -24 , Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари-23 , Маданият вазирлигининг -15, Давлат солиқ қўмитасининг -15, Маҳалла ва оилани қўллаб -қувватлаш вазирлигининг -14, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг-13, Уй -жой коммунал хўжалиги вазирлигининг -10 ходими,  9  та ҳоким ўринбосари, Молия вазирлигининг – 9 , Давлат ветеринария тиббиёти ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг -5 , Агросаноат комплекслари устидан назорат инспекциясининг – 4 ходими жавобгарликка тортилган.

Судлар натижаларига кўра,  коррупция ишлари доирасида 592,5 миллиард сўмлик моддий зарар етказилган, шундан 170,8 миллиард сўм ёки (28 фоиз) ундирилган, 421,7 миллиард сўм маблағни ундириш тўғрисидаги материаллар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлинмаларга ўтказилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.