Блогер Asalhoney қотиллиги бўйича жиноят иши қўзғатилди

Источник: Asalhoney/Instagram

Ижтимоий тармоқларда “Asalhoney” номи билан танилган insta-блогер ўз уйида ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 18 март куни Яшнабод тумани, Махтумқули кўчасидаги уйда  Асал Хўжаеванинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.