Блогер Отабек Аҳлиддинов 7 йил-у 1 ой муддатга қамалди

Фото: daryo.uz

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди ҳукми билан блогер Отабек Аҳлиддинов 7 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Отабек Аҳлиддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган», – дейилади хабарда.

У Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги марказий поликлиниканинг бўлим раҳбари лавозимида фаолият олиб борган. Айблов хулосасига кўра, Аҳлиддинов 200 миллион сўмдан ортиқ пулни ўзлаштиришда айбланган.

Блогер шу йилнинг сентябрида қамоққа олинган эди. Дастлаб у жиноят ишлари бўйича Хонобод тумани суди ҳукми билан 5 йил 1 ойдага озодликдан маҳрум қилинган. Сўнг прокуратуранинг протести асосида аппеляция суди ишни қайта кўриб, муддатни 7 йил 1 ойга узайтирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.