БМТ илк бор Россияда инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини баҳолайдиган махсус маърузачини тасдиқлади

Источник: ООН

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолари овоз бериш натижалари бўйича мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя этилишини баҳолаш учун Россия бўйича махсус маърузачи тайинланишини маъқуллади, деб ёзади “Медуза” ТАССга таянган ҳолда.

Махсус маърузачи тайинланишини 17 давлат қўллаб-қувватлади, 24 давлат (жумладан, Ўзбекистон) бетараф қолди, олти давлат – Боливия, Венесуэла, Қозоғистон, Хитой, Куба ва Эритрея қарши овоз берди.

“Ушбу овоз бериш орқали Кенгаш аъзолари тобора шафқатсиз ва тоталитар бўлиб бораётган давлат томонидан босим остида қолган Россия фуқаролари ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашга ваъда беришди […] Ички репрессия ва халқаро тажовуз ўртасида аниқ боғлиқлик бор. Намойишнинг жиноят деб топилиши, ҳуқуқ ҳимоячиларининг қамоққа олиниши, эркин матбуотнинг бостирилиши ва дезинформациянинг кенг тарқалиши Путинга Украинада босқинчилик урушини бошлаш имконини берган омиллардир”, – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро хизмат ижрочи директори Фил Линч.

Махсус маърузачи 2023-2024 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 54-сессияси ва БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ўз маърузаси билан чиқиши керак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.