БМТ Олий комиссари Қорақалпоғистонда 18 киши ҳалок бўлиши ҳолати бўйича мустақил ва шаффоф тергов ўтказишга чақирди

Источник: dw.com

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет ўтган жума куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида камида 18 киши ҳалок бўлганини тез, мустақил ва шаффоф тергов қилишга чақирди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Нукусда намойишчилар ва куч тузилмалари ўртасидаги тўқнашувлар чоғида 18 киши ҳалок бўлган, 243 киши яраланган.

“Ўлганларнинг шахсини дарҳол аниқлашнинг имкони бўлмади. Хабар қилинишича, улар боши ва танасидан ўқ жароҳатлари олган. Қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигидан хавотир бор”, — дейилади Олий комиссар баёнотида.

Мишель Бачелет намойишлар пайтидаги зўравонлик ҳақидаги хабарларни “хавотирли” деб атади ва расмийларни “ноқонуний ҳаракатлар ҳақидаги ҳар қандай айбловлар бўйича зудлик билан шаффоф ва мустақил тергов бошлашга” чақирди.

Намойишлар пайтида ва ундан кейин 500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, дейилади хабарда.

“Одамлар ўз ҳуқуқларини амалга оширгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги керак”, – дейди Бачелет. – “Ўзбекистон иштирокчиси бўлган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга кўра, ҳар бир инсон ўз фикрини билдириш, тинч йиғилишлар ва жамоат ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга”.

Унинг қўшимча қилишича, барча ушланганлар учун зудлик билан адвокат тақдим этилиши ва тегишли жараён ва адолатли суд муҳокамаси кафолатланиши керак.

Мишель Бачелет ҳукуматни Интернет бўйича чекловни олиб ташлашга чақириб, “бу чора танланмайдиган характерга эга эканини ва бошқа ҳуқуқлар қаторида сўз эркинлигига ва маълумот олишнинг асосий ҳуқуқларига кенг таъсир қилади”.

У, шунингдек, ҳукуматга фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун доирасидаги чекловлар халқаро ҳуқуққа мос келиши ва зарур, мутаносиб ва ​​камситмайдиган бўлиши кераклигини эслатди. Улар, шунингдек, муддати чекланган бўлиши ва эксцесслардан асосий ҳимоя чоралари кўзда тутилган бўлиши лозим.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.