,

БМТ суди Украинанинг Россияга қарши даъвосини қисман қондирди

Суд ООН в Гааге
Фото: NURPHOTO

БМТнинг Гаагадаги суди Россия ҳукуматини терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ва ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияларни бузганликда қисман айбдор деб топди.

Бу қарор Москвани Донбассдаги қуролли айирмачиларни қўллаб-қувватлашда ва аннексия қилинган Қримдаги озчиликлар ҳуқуқларини поймол қилишда айблаган Украинанинг даъвоси ортидан қабул қилинди.

Суд Украинанинг Россияга қўйган терроризмни молиялаштириш бўйича аксарият айбловларини рад этди. У фақат Москва Киев томонидан ўзини ўзи эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари вакилларига қўйилган айбловларни тўғри текшира олмаганини аниқлади.

БМТ суди, шунингдек, айбловларнинг иккинчи қисмида Украина Қримдаги қрим татарлари ва украинларга нисбатан ирқий камситиш фактларининг аксариятини исботлай олмаганини айтди. Бироқ суд Россия Украинада таҳсил олаётган талабалар сони кескин камайиб кетган Қримдаги этник украинлар ҳуқуқларини ҳимоя қила олмади, деган қарорга келди. Шундай қилиб, Россия ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция бўйича ўз мажбуриятларини бузди, дейилади суд қарорида.

Суд Украинага бирор-бир компенсация беришдан бош тортди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.