Энергия тежашга қаратилган инновациялар рағбатлантирилмоқда

Фото: Anhor.uz

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат хўжалиги вазирлиги, БМТТД/ГEФ билан ҳамкорликда «Халқаро энергия тежаш» кунига бағишланган тадбир ўтказди, унда Ўзбекистоннинг барқарор уй-жой қурилиши соҳасидаги ютуқларини халқаро иқлим ўзгаришига қарши кураш саъй ҳаракатлар билан уйғунлаштирилган натижалари тақдим этилди.

Глобал миқёсда, қурилиш сектори атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи иссиқхона газлари чиқиндиларининг тахминан 40 фоизини ташкил этувчи соҳа ҳисобланади. Ўзбекистонда бу кўрсаткичлар, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенцияси ҳисобатига кўра, саноат ва қурилиш 22,3 фоизни, турар-жой соаҳси эса эмиссиясининг 21 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон аҳолисининг ўсиши давом этар экан, энергияга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Мамлакат ёқилғи ресурслари чекланганлигини ҳисоблга олсак, энергияга ортиб бораётган талабни энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган манбалар орқали қондириш мумкин. Бу нафақат Ўзбекистоннинг энергетик ва экологик вазиятини яхшилашга, шу орада бу Ўзбекистонинг Иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ҳам фаол ҳисса қўшади.

Фото: Anhor.uz

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари жаноб Анас Файяд Қарман шундай деди: “Ушбу тадбир нафақат Халқаро энергия тежаш кунини нишонлаш, балки қишлоқ жойларда барқарор уй-жой қуриш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиздаги муҳим босқич бўлди. БМТ Тараққиёт дастури глобал миқёсда барқарор уй-жой ва энергия самарадорлиги бўйича стратегик мақсадларни илгари суришга содиқ қолади.”

Тадбир Тошкент вилоятида барпо этилган “Энергия сарфи деярли нолга тенг бўлган уй” (НЗEБ)ни Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфига топшириш маросими билан бошланди. Келгусида, уйнинг кундалик фаолиятини синовдан ўтказилади ва назорат қилиш мақсадида НЗEБ танлов ғолиби, оилага берилади.

Фото: Anhor.uz

Маросимдан сўнг қишлоқ аҳолиси ўртасида ўтказилган энергия самарадорлиги ва паст углеродли технологиялардан хабардорлигини баҳолашга қаратилган кенг қамровли сўровнинг бирламчи натижаларини кўрсатувчи тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирнинг кулминацион нуқтаси “Солар City Симулатор” воситасининг ишга туширилиши ва энергетика мутахассислари ва манфаатдор шахслар учун ушбу симулятордан фойдаланиш бўйича семинар бўлди.

Фото: Anhor.uz

Қайта тикланадиган энергия бўйича халқаро агентлик (ИРEНА) томонидан ишлаб чиқилган ушбу веб-илова аҳоли, инвесторлар ва маҳаллий ҳокимият органлари учун қимматли маълумотлар манбаси сифатида хизмат қилади. Бу уларга томга ўрнатилган қуёш фотовольтаик (ПВ) тизимлари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш имконини беради.

“Солар City Симулатор – бу маҳаллий ҳокимят ва энергетика мутахассисларни қуёш энергиясидан фойдаланиш ва мазкур энергия ресурсини жорий қилиш учун керакли маълумотлар билан таъминлайдиган воситадир. Бу эса барқарор қарорларини қабул қилишга имкон беради»
Тошкент шаҳрининг Миробод туманига синов сифатида тадбиқ этилган “Солар City Симулатор” воситаси БМТТД ва ИРEНА томонидан ишлаб чиқилган бўлиб у Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда ГEФ маблағи ҳисобидан амалга оширилган», – дейди Уте Коллиер хоним, ИРEНА билим, сиёсат ва молия маркази директори вазифасини бажарувчиси,.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.