БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга ташриф буюради
Шу йилнинг 13-15 март кунлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЎзА ёзади.
Фолькер Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликларининг раҳбарияти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.
Комиссар Қорақалпоғистон Республикасига ҳам ташриф буюради.
Улашиш:
Шарҳлар