БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги Термиздан Афғонистонга инсонпарварлик юки ортилган машиналарни жўнатди

Источник: Агентство ООН по делам беженцев

15 декабрь куни БМТнинг Қочқинлар идораси Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридан Афғонистонга гуманитар юкларни жўнатди.Юклар Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз юк марказида ташкил этилган БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг гуманитар марказидан жўнатилди, деб ёзади UzNews нашри.

Қайд этилишича, гуманитар ёрдамга ошхона жиҳозлари ва пластмасса чойшаблар каби 40 тоннага яқин асосий ёрдам буюмлари кирган.

«Биз БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига энг зарур бўлганда тез инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш имконини бераётган Ўзбекистон ҳукуматининг доимий ёрдамини қадрлаймиз. Ҳозир миллионлаб афғонлар озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлиб, қаҳратон қишдан омон қолиш учун ўта заиф бўлиб қолган бир пайтда, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва гуманитар инқирознинг олдини олиш учун шошилинч ёрдам талаб этилади», – дейди БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг алоқалар бўйича катта ходими жаноб Франк Ремус.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.