БМТТД иқлим ўзгариши ҳақида музокаралар мавзусида онлайн-курс ишлаб чиқди
Иқлим ўзгариши Ўзбекистонда долзарб масалага айланди. Мамлакатимиз иссиқхона газлари чиқиндиларини 2030 йилига қадар сезиларли даражада камайтириш тарафдори ва бу мақсадларга эришишда ёшларнинг роли муҳим аҳамиятга эга.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Буюк Британия Ташқи ишлар ва тараққиёт департаментининг (FCDO) “Марказий Осиёда иқлим хавфсизлигини таъминлаш бўйича сиёсий ҳаракатлар” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари учун “Иқлим ўзгариши бўйича музокаралар ва COP 26 натижалари” онлайн курси ишлаб чиқилди.
Бу иқлим ўзгариши муаммолари, уларнинг оқибатлари ва улар билан боғлиқ Киото протоколи ва Париж келишуви каби глобал келишувларга олиб келган музокаралар ҳақида маълумот олиш учун қисқа ўқув дастуридир.
Курсдан ўтиш Ўзбекистон ёшларига иқлим ўзгариши бўйича халқаро ўқув дастурларида қатнашиш ва курсда қатнашишини тасдиқловчи сертификат олиш имконини беради.
Курс уч тилда мавжуд, ўзингизга маъқул бўлган тилда курсга рўйхатдан ўтишингиз мумкин:
Ўзбек: https://forms.gle/rzN5kpYsufCCp4XD8
Рус: https://forms.gle/ujc3YzCScrWQADwPA
Инглиз: https://forms.gle/PRaNexYsbiWG5w3eA
Шарҳлар