БМТТД Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган инновацион ғоялар танловини эълон қилади

Источник: ПРООН

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив ўтишини қўллаб қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш” лойиҳаси томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган Инновацион ғоялар танлови эълон қилинади.

Тақдим этиладиган инновацион ғоялар фақат Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилиши лозим.

Ариза топширувчи инновацион ғояни амалга ошириш учун камида 2 ёки ундан ортиқ ташкилотлар билан ҳамкорликда 2 йилгача давом этувчи қисқа муддатли лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни яхшилаш учун зарур бўлган инновацион ечимларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ёки амалга ошириш учун Инновацион гуруҳлар тузиши зарур.

Танловда ғолиб бўлган ҳар бир лойиҳа 450 000 000 сўмгача молиялаштирилади.

Потенциал инновацион гуруҳлар томонидан таклиф қилинадиган ҳар қандай лойиҳа ғояси қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва сувни тежаш, тупроқни сақлаш ва ундан унумли фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва салбий таъсирларни юмшатиш каби мавзулар билан чамбарчас боғлиқ бўлиши керак. Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумот.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида муайян Инновацион гуруҳнинг ҳамкорлари ўз фаолияти учун молиявий ёрдам олишлари ва белгиланган тартибларга мувофиқ зарур жиҳозларни сотиб олишлари мумкин бўлади. Инновацион гуруҳлар ҳар қандай фаолият/лойиҳага қуйидаги йўналишлар бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

  • Қайта тикланувчи энергия (қуёш энергияси ва биоэнергия)
  • Қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат соҳаси таъминот занжирларида энергия самарадор ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш
  • Қишлоқ хўжалигининг иқлимга зарар етказмайдиган озиқ-овқат занжирлари учун рақамли технологиялар
  • Қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандаларга чидамли ва/ёки иссиқликка чидамли уруғлари ва навлари
  • Қишлоқ хўжалигида иссиқхона газлари чиқиндиларини чеклаш бўйича иқлимга зарар етказмайдиган лойиҳа ташаббуслари (экинлар ва чорвачиликка оид)
  • Ер ва сув ресурсларини комплекс бошқариш
  • Ҳосил йиғилгандан кейинги йўқотишларни камайтириш
  • Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат саноатида айланма иқтисодиёт / чиқиндиларни бошқариш
  • Ресурс тежамкор қишлоқ хўжалиги.

Инновацион гуруҳларни танлаш жараёни 2 босқичдан иборат.

Биринчи босқичда эҳтимолий Инновацион гуруҳлар лойиҳа ғояси ва гуруҳнинг режалаштирилаётган таркиби (ҳамкорлар) тўғрисида умумий маълумот тақдим қиладилар. Лойиҳа ғояларининг дастлабки танлови махсус Техник баҳолаш қўмитаси томонидан ўтказилади.

Иккинчи босқич. Саралаш босқичидан муваффақиятли танланган лойиҳа муаллифларидан, кейинги босқичда кўриб чиқиш учун лойиҳанинг, шу жумладан методология, батафсил иш режаси ва бюджетни тақдим этишлари сўралади. Лойиҳа таклифлари махсус техник баҳолаш қўмитаси томонидан якуний баҳоланади.

Лойиҳа ғоялари Инновацион гуруҳнинг исталган аъзоси томонидан топширилиши мумкин. Ариза топширувчи Инновацион гуруҳ лойиҳа ғоясини махсус ариза шаклида келтирилган намунага кўра [email protected] электрон почтасига юбориш лозим.

Аризаларни топшириш муддати – 2023 йил 9 январь.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.