БМТТД Италия қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича кенгаш делегациясининг ташрифини ташкил қилди

Шу ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) кмагида Италиянинг қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодиёти бўйича кенгаши (CREA) – қишлоқ хўжалиги, агросаноат, балиқчилик, ўрмон хўжалиги ва иқтисодиёт бўйича умумий илмий ваколатларга эга бўлган Италия миллий тадқиқот институти вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, CРEА Италияда қисҳшлоқ хўжалигида фаолият юритувчи (инновацион) гуруҳларни яратиш ва ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатувчи етакчи ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунга қадар улар Италияда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган 600 дан ортиқ муваффақиятли инновацион гуруҳ фаолиятини йўлга қўйганлар.

Ташриф Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив отишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш (EU-AGRIN)” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Ташриф давомида CREA делегацияси “Операцион/Инновацион Гуруҳлар: Европа Иттифоқи тажрибасини кўриб чиқиш” мавзусида ўқув семинари ўтказди ва унда оператив гуруҳларни яратиш ва бошқариш бўйича амалий маслаҳатлар билан ўртоқлашди. Ушбу панеллар иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш чораларини кўрсатиш ва илм-фан, хизматлар ва ишлаб чиқариш тизимлари интеграцияси орқали қишлоқ-озиқ-овқат секторида яшил ўтишни тезлаштиришга қаратилган. Семинарда вилоятлардаги қишлоқ хўжалигига оид илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг илмий-тажриба станциялари, Миллий билим ва инновациялар маркази ва унинг Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги марказлари, ўрта махсус таълим муассасалари вакиллари, шунингдек фермер хўжаликлари, кластерлар, бизнес ва ННТ вакиллари қатнашди.

Шу билан бирга, Италия Кенгаши аъзолари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан учрашиб, етакчи илмий-тадқиқот институтлари, Зангиота агротехнология коллежи ва аграр соҳа аёллари уюшмасида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда қизиқарли ва самарали ўтказдилар. Учрашувлар чоғида маҳаллий томон ташкил этилаётган инновацион гуруҳларда амалга оширишни режалаштираётган инновацион ғоялари билан ўртоқлашди.

Жумладан, Пахтачилик селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти вакиллари ғўзанинг янги серҳосил, қурғоқчиликка чидамли навлари, институт ходимлари томонидан ишлаб чиқилган ресурс тежовчи агротехнологияларни жорий этиш ҳақида сўз юритди.

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари турли тупроқ шароитларига чидамли мевали дарахт ва узумзорлар етиштиришнинг инновацион усуллари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ходимлари бирламчи экинларни ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.

Зангиота агротехнология коллежи ўқитувчилари Тошкент вилоятида қишлоқ аҳолиси учун жуда муҳим бўлган қорамолли хонадонларга шошилинч ветеринария ёрдамини кўрсатадиган махсус кўчма лабораториялар ташкил этилгани ҳақида гапирди. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари пахта ва боғдорчилик бўйича бир қанча инновацион гуруҳларда иштирок этишлари ҳақида маълумот берди. Озуқа самарадорлигини ошириш, сутни қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, чорвачиликда инновацион чиқиндиларни бошқариш орқали сигирларнинг маҳсулдорлигини ошириш ҳамда сут ишлаб чиқаришни фермерлар ва уй хўжаликларида иқлим ўзгаришига мослаштириш ғоялари “Қишлоқ хўжалиги аёллари” вакиллари билан учрашувда муҳокама қилинди.

Самарқанд шаҳридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар ҳудудий марказида (AKIS) Италия CREA кенгаши аъзолари делегациясининг сўнгги йиғилиши бўлиб ўтди. AKIS вакиллари ва маҳаллий фермерлар билан бўлиб ўтган сўнгги учрашувда CREA ва AKIS ўртасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.