Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган халқаро платформа иш бошлади

Бобурга бағишланган халқаро илмий электрон платформа яратилди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Ҳудойбердиев телеграм саҳифасида маълум қилди.

baburid.uz манзилида яратилган платформа синов тариқасида ишламоқда, дейилади хабарда.

«Сайтга Бобур ҳаёти ва ижодига оид 20 мингдан зиёд китоб, мақола каби файлларнинг юкламаси жойланиши режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа Темурийлар тарихи давлат музейи жамоаси ҳамда Бобур номли халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқилган», – деган муаллиф.

Платформанинг “Виртуал саёҳат” бўлимида “Бобур ва жаҳон маданияти музейи”, “Боғи Бобур истироҳат боғи”, “Бобурнинг рамзий қабри”, “Бобур халқаро жамоат фонди”, “Андижон шаҳарсозлик маданияти” музейларига саёҳат қилиш имконияти мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.