Божхона омборларининг зилзилага бардошлилиги ўрганилмоқда
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган МЧЖлардан бирида «Божхона омбори ҳудудида зилзила билан боғлиқ аварияни бартараф этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ўқув машғулоти ҳамда «Божхона омборлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари»га бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати Anhor.uzга маълум қилди.
«Ҳозирда, Тошкент вилоятида 64 та божхона омборлари мавжуд. Вилояти божхона бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ўтказилган ўқув машғулоти давомида божхона омбор эгаларига товарларни сақлаш қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик ҳамда лицензия талабларига амал қилмасликда техноген вазият келиб чиқиши бўйича тушунтиришлар берилди», – дейилади хабарда.
Давра суҳбати давомида, 2024 йилда божхона органларига берилган муҳим вазифалардан бири, божхона тўловларни тўлақонли ва сифатли бажаришда божхона омбори вакиллари ўрни ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олишда омбор мудирлари божхона ходимларига бевосита ҳамкорликда иш ташкил этилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Шарҳлар