Тошкентда аҳоли болалар боғчасининг санитар-гигиеник ҳолатидан норози

В Ташкенте жители пожаловались на ужасные условия детсада

ОАВ расмий саҳифаларида Яккасарой туманидаги 369-боғчанинг санитар ва гигиеник талаблар даражасида эмаслиги танқид қилинган эди. Бунга Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

«Санепидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Яккасарой туман бўлими вакиллари билан ҳамкорликда 369-сонли қўшма турдаги ДМТМнинг фаолияти, соғлом овқатланишнинг ташкил этилиши, санитария ва гигиеник талабларига қай даражада амал қилинаётганлиги даражаси ва бошқа шароитлар текширилган. Унга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятида айрим камчиликлар аниқланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Ўрганиш жараёнида Яккасарой тумани электр тармоқ РEСи томонидан 2024-йилнинг 24-апрель куни “Армуғон” МФЙ ҳудудида электр энергияси айрим сабабларга кўра ўчирилган ва 3 соат давомида электр бўлмаган.

Шунингдек, 4-ўрта (махсус) гуруҳида болалар ётоқ матраси 3 таси санитария ҳолати талабига жавоб бермаганлиги аниқланди ва бу ҳолат бартараф қилинди. Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳ ва бинолари ўрганилганида бинонинг биринчи қаватида девор қисмида чакки ўтганлиги кузатилган.

Танқидий материал эълон қилинган видео лавҳада кўрсатилган камчиликлар юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилганлиги билдирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.