Болалар гематологияси марказида 200 ўринлик ётоқхона ташкил қилинади

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Президент Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди. Давлат раҳбарининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бу ерда гемапоэтик ўзак хужайраларини аллоген ва аутологик трансплантация қилиш учун 2 та асептик бино, ҳудудлардан узоқ муддатга келадиганлар учун 200 ўринли хостел барпо этиш режалаштирилган. Йил якунигача марказга яна 67 турдаги жиҳозлар келтирилади.

— Бу соҳа юртимизда янги тизим. Энди уни ҳудудий шифохоналардаги шундай бўлимлар билан боғлаб, касалликларни эрта аниқлаш зарур. Қуйи поғонада скринингни кенгайтириб, «касалликдан олдин юриш» керак, – дейди президент.

Бу соҳа юксак ривожланган Германия тажрибаси асосида даволаш протоколини янгилаш, мутахассислар жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.