Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлисининг матбуот хизмати хабар беряпти.
«Қонунда Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг мақоми, унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, вазифалари ва ваколатлари ҳамда давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро муносабатлари белгиланмоқда», – дейилади хабарда.
Унга кўра;
🔹Болалар омбудсманига мансабдор шахсларга қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш ва тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилмоқда;
🔹 Парламент мажлисларида Болалар омбудсмани маърузаси ҳар йили эшитилиши кўзда тутилмоқда.
Шарҳлар