Болаларни кўчада енгил кийимда чиқиш қилишга мажбурлаган мактаб раҳбарларига нисбатан чоралар кўрилади
Ижтимоий тармоқларда юпун кийиниб байрамда чиқиш қилаётган мактаб ўқувчиларининг фотосуратлари пайдо бўлди. Халқ таълими вазирлиги шундай ҳолатларни текширишни бошлади, деб ёзади “Новости Узбекистана” нашри.
Суратдаги болалар Наврўз байрами пайтида мактаб ҳовлисида чиқиш қилаётган бўлган. Бу пайтда эса катталар уларнинг чиқишини қишки пальто ва курткаларда ўтириб томоша қилишган.
Халқ таълими вазирлиги ноқулай об-ҳаво шароитларида маърифий тадбирларни ўтказмаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантирганди. Шунингдек, болалар билан бундай воқеалар учун бир нечта айбдор шахс жазоланган. Бироқ мактабларда ҳамон ушбу амалиётдан тўлиқ воз кечишмаяпти.
Айни пайтда вазирлик фотосуратлар қайси мактабларда қилинганини аниқламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, ХТВ бошқа мактаблар маъмуриятларидан ушбу воқеадан хулоса қилишга чақирмоқда.
Шарҳлар