Бош прокуратура Ангрендаги мактабда мажбурий меҳнатга жалб этилиш ҳолати ҳақидаги хабарни текширмоқда

Источник: School English Teachers / Telegram

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри прокурорининг 18 январь куни шаҳардаги 22-мактабга бориб, ўқитувчилар ҳақида айтган фикри акс этган видео интернетда тарқалди. Видеода прокурор мактаб ҳовлиси қордан тозаланмаганидан шикоят қилганини кўриш мумкин. «Ўқитувчилар ҳам йўқ, бекордан-бекорга ойлик олиб ётишибди», — дейди у. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.

Прокурор ташрифидан сўнг ўқитувчилар мактаб ҳудудини қор ва муздан тозалаётгани тасвирланган фотосуратлар ҳам тарқалди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги педагог ходимларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқлангани, ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилганини маълум қилди.

Бош прокуратура «Газета.uz»нинг вазият «алоҳида назоратга олингани» ҳақида юборган сўровига жавоб қайтарди. «Текширув кетмоқда, натижаларни сизга маълум қиламиз», — дея қўшимча қилинади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.