Бош прокуратура Сурхондарёда ўқитувчи аёлларнинг калтакланиши билан боғлиқ воқеани текширмоқда (+)

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 31-мактабда бўлгани айтилган, ўқитувчилар оммавий дўппослангани акс этган видео тарқалиб, унда эркак йиғилиш давомида 6 нафар ўқитувчи аёлдан 2 нафарини бирма-бир калтаклаганини кўриш мумкин. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

Эркак дастлаб улардан бирининг юзига мушт тушириб йиқитган ва хонани тарк этган. Қайтиб келиб, иккинчисини ҳам уриб йиқитган. Сўнгра биринчи ўқитувчига яна қўл кўтариб, уни тепган.

Кадр ортидаги овоз, эркакка хонада камера борлиги ҳақида айтилганидан кейин аёлларни уришни тўхтатган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати Сурхондарё вилояти мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи X.Мамадиев вазиятни ўрганиш учун Узун туманига борганини маълум қилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, 14 апрель куни тахминан соат 12:00 ларда 34 ёшли ўқитувчи директор хонасида бўлиб ўтган йиғилиш вақтида “иккита ўқитувчи билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган”. Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор  ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.