Бош прокуратура Сузиш федерациясида 1 млрд. сўмлик талон-тарожликларни аниқлади

Источник: unsplash.com

Бош прокуратура ҳамда мутасадди идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилганда бюджет-маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Жумладан, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн сўм бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи “Д” МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 млрд. сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.