Бош прокуратуранинг мансабдор ходими 29 минг доллар пора билан қўлга тушди

Фото с сайта xabar.uz

Ўзбекистон Бош прокуратураси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари қурилиш компаниясининг раҳбаридан ресторанда 29 минг доллар пора олаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар беради.

Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанлигига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.

Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. жорий йил 5 декабрь куни соат 22 ларда Миробод туманида жойлашган “Мустафо” ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилганлиги учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.