Божхоначилар гиёҳвандлик моддаларини қўлга олди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалар томонидан, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлар тезкор ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимиз ҳудудида гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар беряпти.
«Тадбирда, олдиндан кузатувга олинган фуқаро Чилонзор туманида жойлашган савдо мажмуаси олдида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатилиб, ёнида тақиқланган ашёлар, нарса буюмлар, гиёҳвандлик воситалари бор ёки йўқлиги, агар бор бўлса ўз ихтиёри билан тақдим этиши сўралганда, фуқаро эгиндаги кийими чўнтагидан икки дона полиэтилен пакетга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда қўл сумкаси ичида, бир дона зип пакетга солинган синтетик гиёҳвандлик моддаси ва икки дона полиэтилен пакетга солинган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ўз ихтиёри билан ходимларга тақдим қилди», – дейилади хабарда.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 68 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 0,83 гр синтетик гиёҳванд воситаси аниқланди.
Шарҳлар