Британия Кенгаши Alumni Awards мукофотининг илк ғолибларини мукофотлади

17 февраль куни Ўзбекистонда илк бор Ўзбекистондаги Британия Кенгаши томонидан ташкил қилинган Study UK: Alumni Awards халқаро мукофотининг ғолибларини мукофотлаш маросими ўтказилди.

Alumni Awards — бу намунали етакчилик сифатлари ва ўз касб соҳасида ва унлан ташқарида сезиларли ютуқлари билан ўзини кўрсатган Буюк Британия университетларининг битирувчилари учун мукофот.

Шундай қилиб, Суҳроб Солиев “Ижтимоий фаоллик” номинациясида, Хуршид Қодиров “Бизнес ва инновациялар” номинациясида ғолиб деб топилди. Элеонора Менглиева “Элчининг танлови” махсус мукофотига сазовор бўлди, уни Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот шахсан ўзи саралаб олди.

Alumni Awards миллий мукофотининг уч нафар ғолибига 1,000 фунт стерлинг миқдорида пул мукофоти топширилди. Энди улар  халқаро мукофот шорт-варағига киритилган бўлиб, халқаро мукофотда ғолибликни ва бош соврин – Буюк Британияга профессионал нетворкинг-сафарни қўлга киритиш учун 100 та мамлакатдан қатнашадиган иштирокчилар билан курашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.