UzAuto Motors бош директори Бу Андерссон жаримага тортилди
UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бу Андерссон 6 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда жаримага тортилди. Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталига юкланган, деб ёзади “Газета.uz”.
Қарорга кўра, швециялик 71 ёшли мутахассис ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган.
Шу боис унга нисбатан Меҳнат кодексининг 312-моддасига (Интизомий жазо чоралари) асосан иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жарима кўринишидаги интизомий жазо чораси қўлланган.
Бу Андерссон 2021 йил 23 август куни UzAuto Motors бош директори этиб тайинланганди. Бунгача у «Группа ГАЗ», «АвтоВАЗ» президенти ва Yazaki’нинг Европа бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Шарҳлар