Бу йил 900 та давлат мулки объекти сотувга қўйилади

Бу йил сотувга 900 дан ортиқ давлат мулки объекти қўйилади. Давлат мулкини “1 сўм” бошланғич нархда сотиш, ер участкаларирни инвестицион мажбурият билан сотиш амалиёти бекор қилинади, объектлар бозор нархи бўйича электрон савдоларга қўйилади. Бу ҳақда президентнинг давлат активларини хусусийлаштиришга бағишланган йиғилишида маълум бўлди.

Бундан ташқари, онлайн аукционда қатнашиш учун тўловлар бекор қилинади ва тадбиркорларга электрон рўйхатдан ўтиш харажатлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қоплаб берилади. Аукционда мулкни сотиб олганда, тўлов муддати ҳозирги 5 кундан 15 кунгача узайтирилади.

Бундан буён, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг бино-иншоотлари, транспорт воситаларини сотиш ва ижарага беришни фақат электрон аукцион орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Президент Мутасаддиларга ушбу янги тартибларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқишни топширди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.