Бугун гендер тенглиги – барқарор келажак учун

Источник: представительство ЮНИСЕФ в Узбекистане

Халқаро хотин-қизлар кунида ЮНИСЕФ аёллар ва қизлар учун гендер тенглигини таъминлашга чақириб, уларнинг яхши келажак қуриш имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратди. Бу аёлларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда фаол иштирок этишини, расмий ва норасмий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришни, қизларнинг фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) йўналишларида иштирок этиши ва рақамли кўникмаларни эгаллашига сармоя киритишни талаб қилади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилади.

Бу йилги мавзу – аёллар ва қизларнинг иқлим ўзгаришига мослашиш, унинг оқибатларини юмшатиш ва барча учун янада барқарор келажакни барпо этишдаги жавоб чораларини эътироф этувчи “Бугун гендер тенглиги – барқарор келажак учун” мавзусидир.

Ўзбекистон ҳукумати қизлар ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Муҳим ютуқларга эришилган бўлса-да, шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам уларнинг салоҳиятини ошириш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак, деб ҳисоблайди ташкилот.

Бунга аёллар ва қизларнинг ресурслар ва имкониятлардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш орқали эришиш мумкин, масалан, расмий ва норасмий таълим олиш, жумладан, STEM кўникмалари, расмий бандлик, паст фоизли кредитлар ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқи. Ҳукумат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоалар янада ижобий натижаларга эришиш учун аёллар ва қизларнинг роли ва масъулияти ҳақидаги камситувчи стереотипларни йўқ қилишга ёрдам бериши мумкин. Олис қишлоқларда яшовчи, кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Ногирон қизлар, айниқса, таълим ва касбий тайёргарликка эга бўлмаслик хавфи остида. Шунингдек, улар рақамли дунёда хавфсиз ҳаракат қилиш учун минимал компьютер саводхонлигига эга эмас. Бу нафақат уларнинг келажакда таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятларини чеклайди, балки уларни Интернетдаги суиистеъмолликлар, таъқиблар ва ​​қўрқитишга қарши ҳимоясиз қилади. Шу муносабат билан, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг компьютер саводхонлигини ошириш дастури орқали қизларнинг, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларнинг STEM кўникмаларини ривожлантириш  жорий йилдаги устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, ЮНИСЕФ ImkonLab ижтимоий инновациялар дастурини амалга оширишда давом этмоқда. Бу ёшларнинг малакасини оширибгина қолмай, балки ўз ғояларини жамият манфаати йўлида амалга ошириш имконини ҳам беради. Бу имконияти чекланган ёшларда ўзига бўлган ишончни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун аёлларнинг иқтисодий, сиёсий ва жамоат соҳаларида фаол иштирокини рағбатлантиришга чақиради. Шу муносабат билан хотин-қизларнинг иштироки ва тенглигига оид гендер стереотиплари ва меъёрларини ўзгартириш ва бунда ота-оналар, тарбиячилар, маҳаллалар, диний етакчилар ва бошқа ташкилотларни таяниш муҳим аҳамиятга эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.