Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбари ишдан кетди

Рустам Шаабдурахмонов. Источник: НОК

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз ҳоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда МОҚ хабар беради.

Р.Шоабдураҳмоновнинг аризаси Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.

Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.